Англияда йилнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Спорт

image

Хабарингиз бор, Англия Профессионал Футбол Ассоцияцияси томонидан бир неча кун аввал Премьер Лигада “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” бўлиш учун номзодлар рўйхати эълон қилинган эди.

Бугун, 6 июнь куни сўровнома якунланиб, натижалар эълон қилинди. Унга кўра “Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш ҳаммадан кўп овоз тўплаб, ушбу совринни қўлга киритди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилди.

Футболчи катта футболдаги карьерасини 2015 йили “Бенфика” сафида бошлаган эди. Португал клубида у жами 54 та учрашув ўтказган ва ўтган мавсум бошида “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилган. “Сити” таркибида у бу мавсумда жами 46 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, бу сўровномада яна Бруно Фернандеш, Ҳарри Кейн, Муҳаммад Салоҳ, Жек Грилиш ҳамда Кевин де Брюйне номзодлари ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Диашни ўтган мавсум бошида “Бенфика”дан 68 миллион евро эвазига харид қилган эди.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг