Англияда ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийлари аниқланди
Спорт
−
11 октябр 2019 2979 1 дақиқа
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англия чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда Премьер-лига матбуот хизмати оммавий овоз бериш натижаларини эълон қилган ҳолда хабар берди. 30 ёшли форвард сентябрь ойида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришди.
2019/20 йилги мавсум АПЛда умумий ҳисобда 10та баҳсда ўйнаб, 8та гол урган. "Канонирлар" АПЛда ҳозирга келиб 15 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда.
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

"Ливерпуль" сентябрь ойида "Ньюкасл" (3:1), "Челси" (2:1) ва "Шеффилд Юнайтед" (1:0) қарши ўйинларда ғалаба қозонди. Номзодлар орасида Клоппдан ташқари Фрэнк Лэмпард ("Челси"), Брендан Рожерс ("Лестер") ва Эдди Хау ("Борнмут")лар бор эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август