Англияда мавсумнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди

Спорт 2853
image

“Ливерпуль” жамоаси устози Юрген Клопп Англияда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди. Бу ҳақда Англия Премьер лигаси расмий сайтида хабар берилди.

“Ливерпуль” Англия чемпионатини мусобақа ғолиби “Манчестер Сити”дан 1 очко ортда қолган ҳолда 2-ўрин билан якунлади.

54 ёшли мутахассис ушбу совринни фаолияти давомида иккинчи марта қўлга киритди. Немис мураббийи илк бор 2019-20 йилги мавсумда Англияда мавсумнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилган эди.

Клоппдан ташқари АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи совринини бир мартадан кўп қўлга киритган мутахассислар: Алекс Фергюсон (11 марта), Арсен Венгер, Жозе Моуриньо, Пеп Гвардиола (барчаси 3 мартадан).

Шунингдек, Юрген Клопп Лига мураббийлари ассоциацияси (ЛМА) томонидан ҳам мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Маълумот ўрнида, “Ливерпуль” германиялик мураббий қўли остида 2019-2020 йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритиб, мухлисларнинг 30 йиллик орзусини амалга оширган эди. Бунда ташқари, Клопп “қизиллар” билан биргаликда Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×