16 йил ҳокимиятда: Меркель истеъфодан сўнг, қанча пенсия олади?

Олам

image

Германия канцлери Ангела Меркель лавозимидан кетганидан сўнг, қарийб 15 минг евро пенсия олади. Бу маълумотни “De Morgen” нашри Германия солиқ тўловчилари федерацияси манбасига таяниб, эълон қилди.

Бунга Меркелнинг 32 йил Германия парламенти аъзоси сифатида фаолият юритгани ҳамда қарийб 16 йил мамлакат канцлери лавозимида ишлагани асос бўлади.

Бундан ташқари, Меркель Германиянинг барча олдинги канцлер ва собиқ Президентлари сингари истеъфога чиққач лавозимга эга бўлади. Шунингдек, унга офис менежери, икки нафар ёрдамчи ва ҳайдовчи ҳам берилади.

Маълумот ўрнида, Aнгела Меркель жорий йилнинг 26 сентябрига белгиланган умумий сайловлардан сўнг, 2005 йилдан буён эгаллаб турган Германия канцлери лавозимини тарк этади. Чунки у ушбу сайловда ўз номзодини илгари сурмасдан, сиёсатдан кетиш нияти борлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

673

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг