Андреа Пирло “Ювентус” бош мураббийлигидан кетди

Спорт 1581
image
-

Андреа Пирло Италиянинг “Ювентус” клуби бош мураббийи лавозимидан озод қилинди. 42 ёшли мураббий ўтган ёзда Маурицио Саррининг ўрнига жамоага келганди. 

Андреа Пирло бошчилигида “Ювентус” 52 та ўйин ўтказди. Шулардан 34 тасида ғалабага эришган бўлса, 10 та ўйинда дуранг ва 8 тасида мағлубият қайд этилган. “Юве” бу мавсумда Италия кубоги ва суперкубокни қўлга киритди.

Ҳозирда Пирло ўрнига Массимилиано Аллегри келиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида, Аллегри “Ювентус”ни 2014-19 йилларда бошқарган, Унинг даврида “Ювентус” кетма-кет бешта чемпионликни қўлга киритган ва икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиққан. Ҳозирда Аллегрининг ҳеч қайси клуб билан шартномаси йўқ.

Аввалроқ, Зинедин Зидан "Реал"дан кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда  жамоа мураббийликка  номзодларни кўриб чиқяпти ва тез орада Зиданнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлади.

Моҳинур Маматова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.9
t
×