Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? – Шуҳрат Абдураҳмоновга оид навбатдаги аудио тарқалди

Жамият

Андижон вилояти ҳокимининг журналистлар ҳақоратлагани ва 5-6 аёлни 15 суткамага қаматиб юборгани акс этган овозли ёзуви тарқагалганидан бир ҳафта ўтар ўтмас, унинг овози яна глобал тармоқни жумбушга келтирди. Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновнинг “ифлос”, “сассиқ” деган ҳақоратлари акс этган овозли ёзуви тарқалди. 

“Битта-иккита сассиқ,  ҳамманг ҳар ёқдан келгансан… Айт сенлар ҳам.  Шармандамисан,  виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Андижон. Ҳей ифлос, нима деяпсан сен Андижонни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргин-да, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга, ташкилотларига бор.  имадан қолиб кетаётган эканман мен Андижонда. 

Алишер Усмонов деган ҳо-о-ов миллиардер Наманганда туғилган экан. 50 миллион доллар пул берар экан. Наманганда мана шунақа қилиб туманларни обод қилар экан. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? Наманганда 50 миллион долларга у нима қиляпти-ю,  бир сўм пули йўқ Андижон нима қиляпти? Солиштириб кўр. Бутун республика келди Наманганга. Ҳаммаси келишиб тайёр пулни ея олмаяпти”,  деган Андижон вилояти ҳокими.

Ўтган сафар Андижон вилояти ҳокимлиги ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози туширилган аудиога муносабат билдириб, ушбу аудиоёзув икки йил аввал ёзиб олинганини иддао қилганди. Кўрамиз, галдаги ёзувга муносабат қандай бўларкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Абюдураҳмонов

Баҳолаганлар

1987

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар