Андижонлик “безори TikTok`чи" ушланди
3-саҳифа
−
23 Октябрь 2020
12914Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги “Хотира” хиёбонида қилган майда безориликлари билан танилиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган “TikTok’чилар” иши маъмурий судга оширилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.
“TikTok’да мухлисларим кўп эди. Шуни янада кўпайтириш ҳамда ғаразли ишлар қилишмасин деган маънода видео қилган эдик. Бошқа қайтарилмайди. Ишимдан пушаймондаман” деган 18 ёшли тиктокер.
Ҳуқуқ-тартибот органлари бир неча қоидабузарликларни амалга оширган фуқаронинг шахсига аниқлик киритган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 ва 54-моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Эндиликда 18 ёшли ҳуқуқбузар ва унинг икки нафар шериги қилган хатти-ҳаракатлари учун маъмурий суд олдида жавоб беради.
LiveБарчаси