Андижондаги “тозалаш”да конституциявий тузумни ағдариш бўйича судланган 62 яшар отахон қўлга олинди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2023
22789Андижон вилоятида ҳам криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда ва унда вилоятда ўзидан “авторитет ясаб олган” уч киши қўлга олинди. Улар орасида муқаддам Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш билан айбланиб, судланган 62 яшар отахон ҳам бор. Бу ҳақда Андижон вилоятти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, айни вақтда ички ишлар идоралари томонидан уч кишига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик), 251-1-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш), 273-модда (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Хусусан, жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун судланган, Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган Дилмурод Адхамжанович Мамажанов қўлга олинган.
Шунингдек:
• муқаддам Жиноят кодексининг 219, 238, 241, 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган, Андижон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Ноуфал Алишерович Байханов;
• муқаддам Жиноят кодексининг 97, 164, 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган, Андижон шаҳрида яшовчи,1989 йилда туғилган Умидбек Рафукжонович Умаров ушланган.
Юқоридаги шахслар вилоят ҳудудида майда безорилик, товламачилик, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этгани аниқланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
“Ҳурматли фуқаролар! Агар Сизлар ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Андижон вилояти ИИБнинг “102” рақами ёки 97-432-10-20 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь