Андижондаги тиббиёт муассасаси ёниб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижондаги тиббиёт бирлашмасида келиб чиққан ёнғин юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 17 март куни соат 18:42 да Андижон вилояти Андижон тумани Шифокор кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан етиб борган. 

Маълум бўлишича, ёнғиндан бинонинг 100 кв.м майдон – том ва шифт қисми ёниб зарар кўрган. Бинода бўлган 20 нафар бемор ўз вақтида хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Шу сабабли инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳат олиши қайд этилмаган. 
  
Ёнғин бир неча дақиқада бартараф этилган. Ёнғин-қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 500 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг