Андижондаги меҳмонхонада ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
02 Март 2023
5095Андижон вилояти Хонобод шаҳрида жойлашган меҳмонхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 1 март куни соат 16:26 да Хонобод шаҳри “Хонтоғ” маҳалласидаги “Хонтоғ” меҳмонхонасининг иккинчи қаватида жойлашган кафеда ёнғин чиққан. Ёнғин оқибатида кафенинг 60 метр квадрат майдон қисмидаги шифт, том қисми ва жиҳозлари ёнган.
Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ўт ўчириш экипажи соат 16:32 да ҳодиса жойига етиб борган ва олов соат 16:45 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида бинонинг 50 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
“Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарари аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси