Андижондаги дўконнинг 120 миллион сўмлик маҳсулоти талон-торож қилинди

Жамият 6265
image

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро Н.Б ушбу туманнинг "Янгиҳаёт" маҳалласида жойлашган фуқаро Т.А.га қарашли савдо дўконини талон-торож қилади. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, у ушбу савдо дўконининг омборхонасидан 2020 йил 20 март кунидан 2020 йил 25 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида, жами 120 000 000 сўмлик турли хил салқин ичимликларни яширин равишда ўғирлаган. Умарилган салқин ичимликларни ўзга шахсларга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

“Мазкур ҳолат юзасидан  фуқаро Н.Б.га нисбатан 2020 йил 27 май куни Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 3
Теглар
t
×