Андижондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар талаба ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда кеча, 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида Tracker иштирокидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар талаба ҳалок бўлгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан бугун, 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Андижон туман ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг