Андижонда захирадаги 149 тонна картошка талон-торож қилинди

Жамият 6228
image

Андижон вилояти Андижон туманида захирага жамғарилган 149 тонна картошка талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан “Агробанк” АТБ Андижон вилояти филиали ва Андижон туман ҳокимлигининг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. 

Унда тумандаги “Куйган-ёр деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари У.Х. ва бошқалар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш мақсадида “Агробанк” АТБ Андижон филиали томонидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан харид қилинган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошкани сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 2.9
t
×