Андижонда юз берган ёнғинда уй эгасининг 3 фарзанди ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
23 декабр 2022 13658 1 дақиқа
Андижондаги хонадонда ёнғин юз бериб, уй эгасининг уч нафар фарзанди ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ёнғин 22 декабрь куни соат 19:15 да “Далварзин” МФЙ, С.Абдулла 5-тор кўчасидаги уйда юз берган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:19 да етиб бориб, соат 19:22 да ёнғин ўраб олиниб, 19:32 да ўчирилган.
Ёнғин ўчириш вақтида 1982 йилда туғилган уй эгасининг фарзандлари – 2007 йилда туғилган Ш.Р., 2009 йилда туғилган Ш.Р., 2017 йилда туғилган Ш.М.нинг 100 фоиз куйган ҳолда жасади топилган.
Ҳодиса оқибатида уйнинг 70 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ёнган. Уйнинг 180 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Соҳиба Комиловна
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август