Андижонда ЙПХ машинасини ҳайдаган “мойка” ишчиси ва инспекторга чора кўрилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманида 19 ёшли “мойка” ишчиси йўл-патруль хизмати машинасини ҳайдаб юргани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон вилояти Марҳамат тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори О.К. тушлик вақтида Lacetti русумли махсус хизмат автомобилини ювдириб олиш учун ЙҲХГ биноси яқинида жойлашган автомобиллар ювиш шохобчасига олиб кирган.

Автомашиналарни ювиш билан шуғулланувчи 2002 йилда туғилган фуқаро Н.А. хизмат автомобилини шохобча ҳудудида бошқариб юргани тасвирланган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Ҳолат ўрганилиб, ЙҲХГ катта инспектори О.К. ва фуқаро Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси 2-қисми тартибида баённома тузилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made