Андижонда йил бошидан бери 77 минг киши иш билан таъминланди
Жамият
−
15 Апрель
2563Жорий йилнинг биринчи чорагида инвестиция лойиҳалари самарасида ҳамда тижорат банклари иштирокида Андижон вилоятида 77 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди. Бу ҳақда бугун, 15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида танишган Андижонда 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимотда сўз боради.
Қайд этилишича, 2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади.
Билдирилишича, бу ишларни давом эттириб, йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда.
Президент мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берган.