Андижонда ер олиб беришни ваъда қилган иқтисодчи ушланди 

3-саҳифа

image

Андижонда ер олиб беришни ваъда қилган уй-жой коммунал хўжалиги иқтисодчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги ишлаб чиқариш бошқармаси иқтисодчиси М.К. фуқаро Ж.М.га қурилиши тугалланмаган бинонинг 4 сотих ер майдонини онлайн-аукцион орқали олиб беришни ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган. У эвазига 20 минг АҚШ долларини талаб қилган.

Фуқаро М.К. ушбу пуллар ҳисобидан 400 долларни Хўжаобод туманидаги автомобиль бозори ёнида қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Фарғонада кредит олиб беришни ваъда қилган сохта банк ходими ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг