Андижонда ёнғин оқибатида бир киши вафот этди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 2022
3506Кеча, 12 декабрь куни соат 13:41 да Андижон тумани Саноат маҳалла фуқаролар йиғини Саноатчи кўчаси 34-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилиб, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:43 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 13:46 да қуршаб олинган ва соат 14:04 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ушбу хонадонда яшовчи 1959 йилда туғилган М. А. вафот этган. Унинг фарзанди 1991 йилда туғилган З. А. танасининг 85 фоизи куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ёнғин туфайли уйнинг 40 квадрат метр қисми ёниб зарарланган.
Аниқланишича, ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан. Ёнғин зудлик билан бартарф этилгани сабабли уйнинг 200 квадрат метри сақлаб қолинган.
LiveБарчаси