Андижонда умумий овқатланиш шохобчаси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа 5580
image

Бугун, 14 ноябрь куни Андижон вилояти Олтинкўл туманида умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун соат 13:52 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани Темирхўжа кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:01 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:05 да қуршаб олинган ва соат 14:26 да ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида шохобчанинг тахминан 75 кв метр майдонда ички қисми ёниб зарарланган, жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 3.1
t
×