Андижонда ўқитувчи ўқувчисига ариқ суви ичириб, барг едиргани айтилмоқда
Жамият
−
18 Апрель 2022
14590Андижонда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини дарсга кеч қолгани ва қўполлиги учун 2 литр ариқ суви ичишга ва нок баргини ейишга мажбурлагани айтилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан “Zamon” информацион дастурида маълумот берилди.
Гап шундаки, Избоскан туманидаги мактаблардан бирида 6-синф ўқувчиси дарсга кечикиб, ўқитувчига қўпол муносабатда бўлган.
Ўқитувчининг сўзларига кўра, у бунга жавобан ўқувчига 100 грамм сув ичириб, нок баргларини ейишга мажбурлаган.
“Ўша куни мен мактабга кираверишда навбатчи эдим. Бу ўқувчи 2 соатга кечикди. Сабабини сўрасам, мен билан баҳслаша бошлади. У менинг қариндошим бўлгани сабабли уни тинчлантирмоқчи бўлиб, 100 грамм ёки бир пиёла сув ичирдим. Ўқувчини оғзига мажбурлаб баргни тиққан тақдирда ҳам у ютмайди-ку. Балки ўқитувчи тиққандир, лекин ёйишига мажбурлай олмайди-ку, агар ўзи ютмаса. Мен уни мажбурлай олмайман, шундай эмасми? Шунақа гаплар айтишдан олдин бироз ўйлаб кўриш керак”, дея ҳолатга изоҳ берган ўқитувчи.
Ўқувчининг айтишича, воқеа содир бўлган куннинг эртасига ўқитувчиси уни шифохонага олиб борган. Кўрикдан ўтказилганда унда буйрагида туз борлиги ва шамоллагани аниқланган. Шифокорлар қон ва сийдикни таҳлил қилишни айтган, бироқ шифохонада навбат кўплиги сабабли ўқитувчи уни қишлоқдаги поликлиникага олиб борган. У ердаги шифокорлар ўқувчининг гемоглобин миқдори 9,8 чиққани, сийдигида эса ҳеч қандай шамоллаш йўқлиги ва тиббий муолажага муҳтож эмаслигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь