Андижонда ўқитувчи мактаб ўқувчисини аямай дўппослади (видео)

Жамият

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчисини аямай калтакланаётган ўқитувчининг видеоси тарқалди. Аниқлик киритилишича, воқеа Андижон вилояти Асака туманида содир бўлган. Калтакланган бола ўқитувчининг фарзанди бўлиб чиқди.

Туман ХТБ маълумотларига кўра, ҳудуддаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ўқувчини дўппослагани акс этган видео юзасидан мактаб фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган.

Маълум қилинишича, видеода акс этган ўқитувчи М.У. 1986 йилда туғилган, ҳозирда “Меҳнатобод” МФЙда яшайди. У бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фанидан дарс беради. Ўқитувчи таълим муасасасига мактабнинг 2019 йил 4 сентябрь кунги, 109-сонли буйруғига асосан мусиқа фани ўқитувчиси вазифасида ишга қабул қилинган. 

Видеода акс этган воқеада М.У. ўз ўғли, яъни ушбу мактабнинг 4-Б синф ўқувчиси М.И. ни калтаклаган. Ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолгани учун синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганини онасига айтгани сабаб М.У. аччиқ қилиб, ўз фарзандини урган.

Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2062

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг