Андижонда ўқишга киритишни ваъда қилган доцент ушланди

Жамият

image

Андижондаги кафедра доценти ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга тушди. Бу хақда Бош прокуратура хабар берди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон давлат тиббиёт институти кафедраси доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Орадан вақт ўтиб ҳужжат топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг