Андижонда тўрт эгизак дунёга келди
Жамият
−
31 Октябрь 2020
7893Кеча, 30 октябрь куни Андижон вилоятида истиқомат қилувчи оилалардан бирида тўрт эгизак дунёга келди.
Маълум қилинишича, Пахтобод тумани Чўнгқирғиз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 23 ёшли Зарифахон Тўхтақулова кесарча кесиш йўли билан икки ўғил ва икки қизни дунёга келтирган.
Ҳозирги вақтда она ва чақалоқларнинг аҳволи қониқарли экани айтилган.
Чақалоқларга қандай исм қўйилгани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
LiveБарчаси