Андижонда тепловоз рельсда ётган маст одамни босиб кетди
Жамият
−
03 Июль 2019
6927Андижон-2 темир йул бекатининг 183 километри 6-пикети 7-йўлида бўш вагонларни саралаётган ЧМЗ-5928-сонли манёвр тепловоз ушбу йулда маст холатда темир йўл рельси устида ётган шаҳрихонлик фуқаро Э. А.нинг оёқларини босиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маълум қилди.
Ушбу бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 27 июнь куни соат тахмина тунги 00:45 рўй берган.
Натижада фуқаро Э.А.нинг иккала оёқ тиззаси тепа қисмидан кесилган. Бемор республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига жойлаштирилган бўлиб, унга “травматик, икки оёқ тиззасидан тепа қисмидан темир йўл таъсири остида кесилиши” ташхиси қўйилган.
Мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси