Андижонда темирйўл станцияси бошлиғи пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
30 январ 2023 7033 1 дақиқа
Андижонда тадбиркордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган станция бошлиғи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УКнинг “Андижон-1” станцияси бошлиғи “P.t.” МЧЖга аҳолига арзон нархларда кўмир етказиб беришда темир йўл харажатлари учун имтиёз берилганидан фойдаланиб, МЧЖ иш юритувчисига гўёки имтиёзлардан фойдаланишда кўмаклашишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август