Андижонда темир йўл станцияси ерини пулламоқчи бўлган мансабдор ушланди
3-саҳифа
−
07 Апрель 2022
6155Андижонда темир йўл станцияси тасарруфидаги ер майдонини сотиб юбормоқчи бўлган “Пойтуғ темир йўл станцияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, “Пойтуғ темир йўл станцияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.А. “М.” фермер хўжалиги раҳбари ва унинг акасига Избоскан тумани темир йўл станцияси тасарруфидаги ер майдонлари ҳисобидан 0,20 гектар ер майдонини юқори лавозимларда ишловчи таниши орқали ажратиб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига эса Э.А. фермер хўжалиги раҳбари ва унинг акасидан 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси