Андижонда танишининг интим видеосини тарқатмаслик учун 10 минг доллар сўраган эркаклар ушланди

3-саҳифа 14533
image

Андижонда танишининг интим видеосини тарқатмаслик учун 10 минг доллар пул талаб қилган икки эркак ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни вазирликка фуқаро Б.А. ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, таниши Л. ва Х. 4 сентябрь куни уни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Л.нинг яшаш хонадонига олиб бориб, унинг “Iphone 12 pro max” телефонини тортиб олган. Шундан сўнг, улар телефонда мавжуд бўлган йигит билан аёл киши ўртасидаги интим видеотасвирларини интернет тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, 10 000 доллар сўраган.

Уяли телефонни қайтариб бериш эвазига янги “Iphone 12 pro max” русумли уяли телефон учун 1 150 АҚШ доллари, жами 11 150 АҚШ доллари беришини талаб қилган. Б.А. аризасида уларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йил 7 сентябрь куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Л.Х. ва Х.И. Андижон шаҳар, Ўзбекистон кўчасидаги 48-мактаб ташқи томонида ариза муаллифидан 10 000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 7 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “б, в,” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.Х. ва Х.И.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 663
Рейтинг: 3
t
×