Андижонда тадбиркор МИБ ходимини ёқиб юбормоқчи бўлгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
25 Июнь 2022
7014Ижтимоий тармоқларда андижонлик тадбиркор Мажбурий ижро бюроси ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани айтилган хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 14 июнь куни Хонобод шаҳар “Шифобахш” кўчасида жойлашган шифохона биносида содир бўлган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2021 йилнинг 11 мартидаги кредит қарздорлиги ва давлат божини ундириш тўғрисидаги қарори бўйича юритилган ижро иши юзасидан МИБ Хонобод шаҳар бўлими бошлиғи А.И. ва банк ходимлари шифохонага келган.
Фуқаролар Ю.М. ва С.М. эса МИБ бошлиғи ва банк ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, бошқаларнинг тинчини бузиб, жанжал кўтариб, безорилик ҳаракатларини содир этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар Ю.М. ва С.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси