Андижонда субсидия ажратилишга ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
3-саҳифа
−
28 Январь 2023
4311Андижон вилояти Андижон шаҳрида фуқаро Х.И. фуқаро Г.Х.нинг ишончига кириб, унга Андижон шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун танишлари орқали субсидия ажратилишида ёрдам бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши департамент маълум қилди.
Бундан ташқари Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда субсидия ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган бошқа бир фуқаро 600 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
“Фуқаро А.К. фуқаро Г.Н.нинг ишончига кириб, унга 1 700 АҚШ доллари эвазига Наманган шаҳри марказида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун танишлари орқали субсидия ажратилишида ёрдам беришини айтиб, олдиндан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда мансабдор шахс пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь