Андижонда Spark йўл четидаги дарахтга урилди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Марҳамат туманида катта тезликда ҳаракатланган Spark йўл четидаги дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаcи матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил 8 январь куни соат 21:35 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани “Алитепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-140 автомобиль йўлининг 40-километрида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Б.К. Spark русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланган ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга тўқнашган.

Билдирилишича, мазкур ЙТҲ оқибатида вафот етган ва тан жароҳати олганлар бор. Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасидаги кўприк устида Lacetti, HOWO юк транспорт воситаси ва Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва оқибатда Lacetti ағдарилиб кетган эди. Ҳодисага сабаб бўлган ҳайдовчининг 17 ёш экани ва тезликни меъёридан ошириб юборгани, шунингдек, ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг