Андижонда сохта ПЦР-тест тайёрлаб сотган 10-синф ўқувчилари ушланди

Жамият

image

Андижон вилояти Хўжаобод туманида коронавирус учун сохта ПЦР-тест тайёрлаб сотган 10-синф ўқувчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ТХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан тадбир олиб борилган. Унда аниқланишича, Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари – 2004 йилда туғилган М.У. ҳамда Н.М. “Дўстлик” чегара-назорат пости яқинида тадбирга холис харидор сифатида жалб этилган 2 нафар фуқарога “110 минг сўмга ПЦР (COVID-19 таҳлил маълумотномаси) қилиб берамиз”, деб тадбир иштирокчиларидан фуқаролик паспорларини олиб, 20 дақиқадан сўнг 2 дона COVID-19 таҳлил маълумотномасини олиб келиб бериб, 110.000 сўм пулларни олган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Шунингдек, тадбир давомида М.У.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Унда 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери бланкаси, 30 дона COVID-19 инфекциясига текширилган тест натижаси ҳақида маълумотнома бланкаси ҳамда 1 дона АСЕR ноутбук ва 1 дона ЕРСОN рангли принтери борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг