Андижонда сохта кадастр ходими қўлга олинди

Жамият

image

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида ўзини кадастр ходими деб таништирган фирибгар жиноят устида ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.  

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жалақудуқ туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган, ҳеч қаерда ишламайдиган М.К. фуқароларга ўзини туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ходими деб таништирган. 

У М.А. ва унинг қўшнисига уй-жой қуриш учун “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудидан ҳар бирига 6 сотихдан 12 сотих  ер майдони олиб беришга ишонтириб, эвазига 1300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг