Андижонда поезд вагони устига чиққан 13 ёшли болани кучли ток урди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Пайтуғ темир йўл бекатида поезд вагони устига чиққан 13 ёшли болани кучли ток урди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 июнь куни соат 19:27 ларда Андижон вилояти ИИБ ТХТБга Пайтуғ темир йўл бекати бошлиғи телефон орқали бекатда вагон устига чиққан фуқарони юқори кучланишли электр токи ургани ҳақида хабар берган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, бўш вагонлар устига чиққан фуқаро Избоскан тумани Пайтуғ шаҳар “Амир Темур” МФЙда яшовчи, 2008 йилда туғилган Ч.Т. экани ва уни ўз эҳтиётсизлиги оқибатида юқори кучланишли электр токи ургани аниқланган.

Ч.Т.га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, Пайтуғ туман тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилгани маълум қилинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

585

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг