Андижонда олиб қочилган Spark иккита автомобилга бориб урилди
Жамият
−
10 Май 2021
6331Андижон вилояти Избоскан туманида олиб қочилган Spark иккита автомобилга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 май куни соат 18:30 ларда муқаддам судланган 32 ёшли Ж.Ф. Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри Иттифоқ маҳалласида жойлашган автомобиллар тураргоҳида қаровсиз, очиқ ҳолатда қолдирилган 25 ёшли Р.Ҳ. тегишли Spark автомобилининг калити ўт олдириш жойида қолганидан фойдаланиб, уни олиб қочган.
У ҳодиса жойидан яширинаётган вақтда Matiz ва Х.Б. тегишли Nexia автомобиллари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, жиноят иши доирасида барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь