Андижонда муштлашган қизлар жавобгарликка тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз берганлиги акс этган видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди, деб ёзмоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 13:00 ларда Пахтаобод тумани, “Муаззимбой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Гумбаз” ошхонаси олдида шу туманнинг “Қашқар” МФЙда яшовчи 3 нафар опа-сингил ҳамда уларга олдиндан таниш бўлган “Наврўз” МФЙда яшовчи фуқаролар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалнинг келиб чиқишига М.Н томонидан С.Ю.га ҳақоратли сўзларнинг айтилгани сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳужжатлар расмийлаштириб, чора кўриш учун ЖИБ Пахтаобод тумани судига юборилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг