Андижонда МЧЖ 685 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 2022 4583 1 дақиқа
Андижонда масъулияти чекланган жамият қарийб 685 миллион сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
“F.X.S” масъулияти чекланган жамиятига қарашли сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасининг иккинчи электр узатиш линиясидаги электр ўлчов приборлари ноқонуний фойдаланиб келинган. Ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 684,17 млн сўм қайта ҳисоб амалга оширилган.
Қайд этилишича, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ҳозирги кунда 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг келади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ушбу корхонанинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилган. Аниқланган ҳолат бўйича тегишли чоралар қўллаш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь