Андижонда маст эркак инспекторни пичоқлаб қўйди
3-саҳифа
−
16 Декабрь 2021
8992Андижоннинг Пахтаобод туманида маст эркак ички ишлар ходимини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда “O`zbekiston 24” телеканалида маълум қилинди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 9 декабрь куни Пахтаобод туманида юз берган. Ўша куни эр уйига маст ҳолда келган ва хотини билан жанжаллашган. Бундан хабар топган қўшниси эса профилактика инспекторига мурожаат қилган.
Жаҳл отига минган эркак вазиятни ўнглаш учун келган инспекторга қўлидаги ошхона пичоғи билан ҳужум қилган. Пичоқ инспекторниниг бўйин қисмига теккан.
“Шифокорларнинг саъй-ҳаракати натижасида профилактика инспекторининг ҳаёти сақлаб қолинди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Қибрай туманида беш киши – ота, икки қиз, бир ўғил ва ёлланма ишчини пичоқлаб ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси