Андижонда машинага чана улаб, “сайр” қилганлар жавобгарликка тортилди (видео)
3-саҳифа
−
12 Январь 2023
6391Ижтимоий тармоқларда бир неча йигит автомобилнинг орқасига арқон ёрдамида чана боғлаб, ҳаракатлангани акс этган видеоси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Андижон Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Кеча, 11 январь куни соат тунги 01:00 ларда Андижон шаҳрида фуқаро С.К. 2 нафар таниши билан бирга қорда сирпаниш мақсадида Lacetti машинасининг орқасига арқон билан чана боғлаб, катта йўлда хавфли ҳаракатларни содир этган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ва чана устида бўлган 2 нафар фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.
“Шу ўринда барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ноқулай об-ҳаво шароитида белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишларини, йўлларда хавфли ҳаракатларни содир этиш орқали ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15