Андижонда мактаб ўқувчиси ижарага олинган автомобилда ЙТҲ содир этди
3-саҳифа
−
05 Январь 2023
4967Андижонда 11-синф ўқувчиси ижарага олинган Spark машинасида 4 нафар синфдоши билан ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Хабар қилинишича, ҳодиса 27 декабрь куни 12:10 ларда Андижон туманида юз берган. Ўқувчи машина бошқарувини йўқотган ва четда тўхтаб турган юк автомобилига бориб урилган. Бунинг оқибатида мактаб ўқувчиларидан бири вафот этган, қолганлари шифохонага ётқизилган. Ҳозирда 2 нафари шифохонадан чиқазилган, икки нафари эса даволанмоқда.
Аниқланишича, ҳайдовчи йигитнинг машина бошқаришга ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган. Ҳодиса иштирокчилари тумандаги 55-умумтаълим мактаби ўқувчилари бўлиб, уларнинг 3 нафари мактабга бормаган, 2 нафари эса дарсдан қочиб чиққан.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Шу ўринда, ИИБ ходимлари автомобиль эгаларидан ҳужжати бўлмаган мактаб ўқувчиларига машинани ижарага бермасликларини сўраб қолди.
LiveБарчаси