Андижонда мактаб масъули “комиссия” учун ўқитувчилардан 100 доллардан йиғиб олгани айтилмоқда

Жамият 4225
image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Бўстон туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида текширувлар учун 100 доллардан пул йиғилгани мавзусида аудиоёзувлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди

Қайд этилишича, ҳолат Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган ва ўрганилмоқда. Дастлабки ўрганиш жараёнида мазкур аудиоёзувлар 2019 йилда ёзиб олингани маълум бўлган. 

Вазирлик Матбуот хизмати мазкур ҳолатни атрофлича ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилгани ва ўрганишлар натижалари бўйича батафсил маълумот берилишини билдирди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3
t
×