Андижонда Labo юк автомобили билан тўқнашди

Жамият

image

Андижон вилояти Асака туманида Labo ва “Газ-53” русумли юк автомобили ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекисон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 2 май куни соат 14:00 ларда, Андижон вилояти Асака тумани Янгисор кўчасида 1999 йилда туғилган фуқаро У.А. Labo русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи С.М. бошқарувида бўлган “Газ-53” русумли юк автомобилининг орқа томонига бориб урилган.

Оқибатда Labo русумли автомобиль ҳайдовчиси У.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг