Андижонда хотинини “разбавитель” билан ваҳшийларча ёқиб юборган эркакка ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
18 Апрель 2023
16299Андижон вилояти Балиқчи туманида хотинини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган эркакка 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унга кўра, 2022 йилнинг 13 июнь куни фуқаро Х.Қ. турмуш ўртоғи Д.С.нинг яшаш уйига келиб, уйда ҳеч ким йўқлигига ва хотини ётоқхонада бир ўзи ухлаб ётганига ишонч ҳосил қилгач, унинг уйқуда бўлганидан фойдаланиб, қўлида бўлган “разбавитель” (бўёқ суюлтиргич) маҳсулотини унга сепган. Д.С. ушбу ҳолатдан қўрқиб уйғонган вақтида қўлидаги ёндиргич билан уни ёқиб юборган. Марҳума олов алангасидан талвасага тушиб, ўзини қутқариш мақсадида уй ҳовлисига югуриб чиқиб, елим идишдаги сувни ўз устига қуйиб, оловни ўчиришга уринган. Шу вақт Х.Қ. ўзининг жиноий мақсадини охирига етказиш мақсадида яна бир “разбавитель” моддасини хотинига сепиб юборган. Аёл елим идишда бўлган сувни яна устидан қуйган ва ҳовлидан кўчага қочиб чиқиб, қўшнисининг хонадонига яширинган.
Бироқ Д.С.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у олган жароҳатлари туфайли орадан 13 кун ўтиб, шифохонада вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Д.С.га алангадан танасининг 97 фоизи А.Б. 1-2-3 даражали куйиши, куйиш шоки оғир даражаси, ўткир полиоргон етишмовчилиги ташхиси қўйилиб, ҳаёт учун хавфли бўлган ушбу тан жароҳатлари ўлимга олиб келгани аниқланган.
Суд ҳукми билан судланувчи Х.Қ. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “ж” банди ҳамда 168-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан узил-кесил ўташ учун 17 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси