Андижонда “Халқ банки” собиқ ходимлари 111 млн сўмни ўзлаштирди
3-саҳифа
−
16 Август 2022
6384Андижонда АТ “Халқ банки”нинг собиқ ходимлари банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган 111 млн сўм нақд пулларни ўзлаштириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда АТ “Халқ банки” Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш. жорий йилнинг 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олгани аниқланган.
Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси