Андижонда қалбаки 100 млн сўмни сотаётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Андижонда 2 000 дона қалбаки банкноталарни муомалага киритмоқчи бўлиб, 57 миллион сўмга сотган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Асака туманида А.А., Х.Р. ва бошқалар қалбаки банкноталарни муомалаг киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб,  А.К. ва Х.Н. исмли фуқароларга 2 000 дона қалбаки 50 000 сўмлик (жами 100 млн сўм) купюраларни 57 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made