Андижонда имтиёзли кредитларни ўзлаштирган шахслар қўлга олинди
Жамият
−
19 Март 2021
4155Андижон вилоятида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган банк масъуллари ва жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан АТ “Агробанк” Андижон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг масъул шахслари “Г.А.” МЧЖ раҳбари М.О. билан олдиндан тил бириктириб, 2019-2020 йилларда 9 нафар фуқаронинг хабарисиз уларнинг номига сохта маълумотлар тайёрлаш орқали 129,5 млн сўм, фуқаро Х.М. билан олдиндан тил бириктириб, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар номига 90 млн сўм, жами 219,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси