Андижонда иккита хонадон бутунлай ёниб кетди

Жамият

image

Андижон шаҳридаги Ал-Бухорий кўчасида жойлашган иккита хонадонда кучли ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлик бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Андижон шаҳридаги Ал-Бухорий кўчасида жойлашган иккита хонадонда кучли ёнғин содир бўлиши оқибатида уйларнинг томлари, шифтлари ва уй-жойларининг ички тузилмалари ёниб кетган.

Ёнғинни бартараф этиш учун бешта махсус ёнғин техникаси жалб этилган. Ёнғин ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўчирилган.

Маълум бўлишича, ёнғин келиб чиқишига электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижонда ёнғин уйлар ёнган

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар