Андижонда икки ИИБ мансабдори 12 минг доллар пора билан ушланди

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизмати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган ва қўлга тушган. Бу ҳақда “O‘zbekiston 24” телеканалидаги лавҳада хабар берилди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи жиноят иши доирасида ўзаро келишган ҳолда, Жиноят кодексининг 1412 ва 182-моддалари билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, унинг опасидан 12 минг АҚШ доллари талаб қилади. 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда мазкур шахслар сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг