Aндижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклагани айтилмоқда (видео)

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Aндижонда Damas машинасидаги ички ишлар ходимлари фуқароларни калтаклагани ва ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди.

Хабарларга кўра, воқеа Aндижон шаҳрида содир бўлган. Кечги вақт автомашиналар ҳаракатланиш вақтида шаҳар ИИБ 4-бўлим ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув келиб чиққан. Видеоларда фуқаролар ҳақорат қилиниб, калтаклангани акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

358

Rating

3

Rate this article

Share with your friends