Андижонда Gentra уриб юборган эркак вафот этди

3-саҳифа

image

13 январь куни Андижонда Gentra ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб кетди. Бу  ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи хусусий корхонага тегишли Gentra автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 77 ёшли пиёдани уриб юборган. Пиёда зудлик билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бир кундан сўнг вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг