Андижонда газ чақнашидан портлаш юз берди
Жамият
−
04 Апрель 2019
4653Жорий йилнинг 2 апрель куни Андижонда газ чақнашидан портлаш юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилишларича, Андижон шаҳар 1-кичик даҳада яшовчи Д.П. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида, газ плитасидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада Д.П. ва унинг икки нафар фарзанди куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси